Туркиянинг “Turkpermit” ташкилоти билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди

09.07.2021 12:05

ТОШКЕНТ, 9 июль. /«Дунё» АА/. Кеча Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва  Туркиянинг “Turkpermit” ташкилоти ўртасида Ўзбекистон фуқароларини ташкилий танлов асосида ушбу мамлакатга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таянган ҳолда.

Учрашувда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Эрматов, “Turkpermit” компанияси раиси Мурат Эршахиш ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

?мзоланган шартномага мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларини ташкилий танлов асосида Туркияга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб этиш босқичма-босқич амалга оширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net