Туркиянинг Пул зарб этиш корхонаси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди

18.01.2022 12:04

?СТАНБУЛ18 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг ?станбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари Туркия Молия ва ғазначилик вазирлиги ҳузуридаги Пул зарб этиш корхонаси бош бошқармаси раҳбари Абдуллоҳ Ёсир Шаҳин билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси  ва Туркия Молия ва ғазначилик вазирлиги ҳузуридаги Пул зарб этиш корхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича  ўқув-курсларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Турк томони IX асрда ҳозирги Туркия ҳудудида бўлган кичик подшоҳликлар ва давлатлар томонидан биринчи металлдан ясалган пуллар зарб қилинганини таъкидлади. Қайд этилишича,  ?станбулдаги Боязит масжиди ҳудудида Фотиҳ Султон Меҳмет томонидан биринчи пул зарб этиш босмахонасига асос солинган.  Султон Меҳмет  даврида пул зарб этиш айнан қайси санадан бошлангани ҳақида аниқ маълумотлар бўлмаса-да,   тарихчилар зарбхона 1476 йилда тошкил этилган, деган тахминни илгари суришади. Айнан шу йили  Фотиҳ Султон Меҳмет номидан биринчи олтин пуллар зарб этилган.

Зарбхона Бешиктош туманида жойлашган турк султонларининг Тўпқопи саройидаги (1723-1967) қароргоҳи ҳудудида  ҳам бўлган. Айни пайтда у ерда пул зарб этишда фойдаланиладиган матбаа фабрикаси мавжуд.

Ҳозирги кунда ушбу корхонада олтин тангалар билан бир қаторда тилла заргарлик буюмлари ясалмоқда. Шунингдек, зарбхонада турк лираси, эсдалик тангалар, кўкрак нишонлари, маркалар зарб этилади. Паспорт, давлат ҳужжатлари, пластик карточкалар ва қимматли қоғозлар ҳам ишлаб чиқарилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net