Туркиялик ишбилармонлар “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширади

01.05.2020 19:16

ТОШКЕНТ, 1 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ташаббуси билан видеоконференция ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик миссияси раҳбари, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги вакиллари, Туркиянинг “Baktat Gıda San. Tic. Ltd. Şti” ва “Demeter Sera Ticaret ve Sanayi A.Ş.” компаниялари бошқаруви раислари, “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси директори ҳамда Хоразм вилояти ҳокимининг ?нвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Тадбир чоғида туркиялик иштирокчиларга мамлакатимизда инвестиция соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароит, шу жумладан, уларнинг “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида бизнес юритишлари учун тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Туркия компаниялари раҳбарлари Ҳазорасп туманида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш, уни қадоқлаш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истагини билдирди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Туркияда пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашганидан сўнг Хоразм вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун туркиялик ишбилармонларнинг мамлакатимизга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net