Туркиядан табрик: Наврўз тантаналри туркияликларни Ўзбекистоннинг ноёб маданияти ва урф-одатлари билан таништиришга ёрдам беради

21.03.2021 17:45

АНҚАРА, 21 март. /«Дунё» АА/. Наврўз байрами муносабати билан турли давлатлардан юртдошларимиз номига самимий тилаклар йўлланмоқда.

«Marmara Group» (?станбул) стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди президенти Аккан Сувер «Дунё»  ААга интервьюда қуйидагиларни таъкидлади:

- Ҳар йили баҳор бошланиши билан мамлакатларимизда Наврўз руҳи ҳукмронлик қилади ва менга ушбу тадбирни ўзбек дўстларим билан нишонлаш мамнуният бағишлайди.

Биргаликда ташкил этиладиган байрам тадбирларида қатнашадиган туркияликлар ўзбек халқининг қадимий тарихи, бебаҳо  мероси, маънавий-маърифий қадриятларини ифодалаган тантаналардан катта таассурот олади.

Наврўз байрами менинг ватандошларимни мамлакатингизнинг ноёб маданияти ва урф-одатлари билан таништиришга ҳисса қўшмоқда. Биз ўзбек халқини чин дилдан севамиз ва қадрлаймиз, муштарак маданий-маърифий  илдизларга эга халқларимиз бир-бирини тўла англайди, деб ҳисоблайман.

Наврўз — Шарқ халқларини бирлаштирган байрам.  Унинг ёрқинлиги ва кўлами, айниқса, Ўзбекистонда, инсоният тараққиётига улкан ҳисса қўшган кўплаб буюк мутафаккир ва олимларнинг ватанида кенг нишонланади.

Биз биламизки, серҳосил Ўзбекистон заминида яшовчи ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, Наврўзни кўтаринки руҳ ва катта иштиёқ билан кутиб олади.

?нсонпарварлик руҳи ва ғоялари билан йўғрилган ушбу байрам  ҳар бир инсон  қалбига яқин ва қадрли.

Бугун Ўзбекистонда Наврўз катта тантаналар билан нишонланмоқда. Давлатнинг мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли ўзбек халқи табиат уйғонишини тинч-осойишта ва байрамона муҳитда кутиб олмоқда.

Уйғониш ва янгиланиш байрами - Наврўз айёми билан Ўзбекистон халқига ўзимнинг самимий табрикларимни етказишга ижозат бергайсиз. Сизга муваффақиятлар, фаровонлик, тинчлик ва осойишталик тилайман.

Ҳар бир кунингиз  Наврўз бўлсин!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net