Туркия ва ?талия компаниялари мамлакатимизга ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратларини тақдим этди

19.08.2020 19:54

БРЮССЕЛЬ, 19 август. /“Дунё” АА/. Брюсселдаги Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси мувофиқлигида мамлакатимизнинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси кўмагида Туркиянинг “Çalık Holding” ва ?талиянинг “Pietro Fiorentini” компаниялари инвазив бўлмаган ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратининг янги авлод мосламаларини Ўзбекистонга беғараз асосда тақдим қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Халқаро майдонда Туркиянинг йирик холдингларидан бири бўлган “Çalık Holding” компанияси 8 миллиард АҚШ долларига тенг капиталга эга бўлиб, тўқимачилик, энергетика, қурилиш ва тоғ-кон саноатида фаолият юритади. Ушбу компания кўп йиллардан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келмоқда ва консорциум таркибида Навоий электр станциялари, Навоий буғ-газ қурилмаси II блоки ва Тўрақўрғонда янги буғ-газ қурилмаларини қуриш лойиҳаларида бош пудратчи сифатида иштирок этган. Компания, шунингдек, “Tashkent Central Park”, Тошкент марказида умумий инвестиция қиймати 400 миллион АҚШ долларига тенг бўлган баланд бинолар мажмуасини қуриш лойиҳасида инвестор сифатида иштирок этмоқда.

“Pietro Fiorentini” компанияси ?талиянинг ёқилғи-энергетика соҳасида ускуналар ва технологияларни халқаро миқёсда етказиб берувчиларидан бири ҳисобланади. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда ва ҳозирги кунда тақдим этилган технологиялар асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган газни ўлчаш ва ҳисоблаш учун ақлли ҳисоблагичларни трансфер қилиш лойиҳасига эга.

?кки компания томонидан юборилган инсонпарварлик юклари Германиядан тўғридан-тўғри сотиб олиниб, Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси ёрдамида Бельгиядаги Льеж шаҳрига етказилди, сўнгра «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси махсус юк ташувчи самолётида мамлакатимизга етказилди.

Маълумот ўрнида, коронавирус билан боғлиқ пандемия шароитида Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси сўнгги бир ойда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларига қиймати 75 минг евродан ортиқ тиббий асбоб-ускуналар кўринишидаги инсонпарварлик юкларини етказиб берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net