Туркия Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олдириш аппаратини тақдим қилди

21.05.2020 13:42

АНКАРА, 21 май. /«Дунё» АА/. Туркия ҳукумати томонидан тақдим этилган инсонпарварлик юки "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг 21 май куни ?станбулдан парвоз қилган махсус чартер рейси орқали Тошкентга етказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу саховат ёрдами Туркияда ишлаб чиқарилган 50 та сунъий нафас олдириш аппаратидан иборат. Ўзбекистоннинг Анкарадаги элчихонаси Туркия муҳандислари ишланмасини Ўзбекистон эҳтиёжлари учун беғараз асосда тақдим этилиши масаласини ишлаб чиқди.

Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Халқаро алоқалар бош бошқармаси раҳбари профессор Селами Қиличнинг қайд этишича, Туркиянинг ўзида ҳам ушбу қурилмаларга бўлган талабнинг тўлиқ қондирилмаганига қарамасдан, мамлакат биродар Ўзбекистонга зарур тиббий ускуналарни тақдим қилди.

– Ушбу сунъий нафас олдириш аппарати Туркиянинг “Arçelik”, “ASELSAN”, “Baykar Makine” ва “Biosys” каби йирик компаниялари муҳандислари томонидан яратилган, – дейди у. – Янги тиббий ускунанинг биринчи 100 таси ?станбулнинг Башакшеҳир туманидаги шаҳар шифохонасига топширилган. Уни оммавий тарзда ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказиш ишлари “Arçelik” фабрикасида ташкил этилди. Корхонада кунига 250 та ана шундай мосламани тайёрлаш ўзлаштирилди.

Мутахассислар фикрига кўра, Туркиянинг сунъий нафас олдириш аппарати бошқа кўплаб муқобилларига қараганда рақобатбардош ва юқори сифатга эга.

Олиб келинадиган тиббий ускуналар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига COVID-19 коронавирусига қарши курашишда фойдаланиш учун топширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net