Туркия «Соғлом туризм сертификати» дастурини ишга туширди

12.05.2020 17:07

АНҚАРА, 12 май. /“Дунё” АА/. Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги «Соғлом туризм сертификати» дастурини ишга туширди. Жорий йил ёз мавсумидан амал қилишни бошлайдиган дастур, туризм соҳаси ходимлари ва мамлакат меҳмонларининг саломатлиги, уларни ташиш, яшаш шароити хавфсизлиги бўйича кенг кўламдаги чораларни ўз ичига олади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

«Соғлом туризм сертификати» дастури Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ?чки ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ҳамда туризм саноатининг барча асосий иштирокчилари билан яқин ҳамкорликда ташкил қилиниши белгиланган. Унга кўра, туризм соҳаси ташкилотлари туристик тармоғида меҳмонлар ва ходимлар саломатлиги, уларни ташиш, жойлаштиришда амалиётга татбиқ қилиниши шарт бўлган, кенг кўламдаги тадбирлар устидан олий даражадаги назорат ўрнатади.

Халқаро сертификатлаш идоралари томонидан бериладиган ушбу сертификат авиакомпания, аэропорт ва бошқа транспорт воситалари, турар жой тармоғи ҳамда умумий овқатланиш жойларида соғликни сақлаш, меҳнат гигиенаси бўйича юқори талабларга амал қилинаётганини тасдиқлайди.

Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойнинг қайд этишича, Туркия COVID-19 пандемияси вақтида соғлиқни сақлаш тизими ва беморларни даволашдаги илғор усуллари туфайли дунёга ўрнак бўла олди. Мазкур сертификатлаш дастурининг ишга туширилиши эса мамлакатга туризм соҳасида ҳам етакчиликни қўлга киритишга имкон беради.

“Бугун дунёда умумжаҳон карантин чоралари юмшатилмоқда. ?нсонларнинг одатий ҳаёт тарзига қайтишида туризм муҳим роль ўйнайди”, дейди Меҳмет Нури Эрсой.

Туркияда ушбу сертификатлаштириш дастурига меҳмонларнинг таътилларини хавфсиз ва тозаликка риоя қилинган ҳолда ўтказишлари, ташриф вақтида ўзларини қулай ҳис қилишларининг кафолати сифатида қаралмоқда.

Туркияда ишга туширилган дастур «Йўловчилар саломатлиги ва хавфсизлиги», «Ходимлар саломатлиги ва хавфсизлиги», «Объектлардаги эҳтиёт чоралари», «Транспорт соҳасидаги эҳтиёт чоралари» каби тўрт йўналишда амалга оширилади.

«Йўловчилар саломатлиги ва хавфсизлиги» – сайёҳларнинг мамлакатга кириб келиш вақтидан бошлаб токи уни тарк этгунига қадар бўлган даврда улар учун қўлланиладиган эҳтиёт чораларини назарда тутади. Унга кўра, йўловчиларнинг терминалга ниқобсиз киришларини тақиқлаш, текин ҳимоя ниқоблари тарқатиш, вокзал ва аэропортлар кириш жойларида тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизорли камераларни қўллаш, кабиналарни етарли дезинфекция воситалари билан таъминлаш ишлари олиб борилади.

«Ходимлар саломатлиги ва хавфсизлиги» – транспорт, турар жойлар ва умумий овқатланиш объектларида ишловчи ходимлар жисмоний ҳамда руҳий саломатлигини таъминловчи эҳтиёт чораларидан иборат бўлади. Хусусан, ходимлар учун санитар-гигиеник ўқув машқлари, зарур гигиеник/тиббий воситалар билан таъминлаш, ходимлар тана ҳароратини тепловизор камералари ёрдамида назорат қилиш бўйича мажбурий талаблар ўрнатилади. Ходимларнинг меҳнат ва дам олиш вақтлари жадвали мутаносиб режалаштирилиб, улар саломатлигини сақлаш ва доимий кўрикдан ўтказиш, шахсий ва маиший гигиена бўйича ўқув машғулотлари ўтказиш белгиланган.

«Объектлардаги эҳтиёт чоралари» – эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун зарур тадбирлар мажмуасини кўзда тутади. ?нфекцияни юқтириш ҳолатлари кўпаймаслигини учун умумий овқатланиш ва турар жойларида, дам олиш масканларида қўлланиши шарт бўлган махсус тадбирлар ишлаб чиқилган. Ушбу тадбирлар сертификатлаш дастури доирасида аниқ белгиланган. Жумладан, туризм соҳасида фаолият юритувчи ходимлар ҳамда мамлакат меҳмонлари орасида инфекция тарқалмаслигини назорат қилиш учун ижтимоий масофани сақлаш, ташқи алоқаларни чеклаш, яккалаш (изоляция) каби тадбирлар ижроси назорат қилинади.

«Транспорт соҳасида эҳтиёт чоралари» – бу ҳаво, ер усти ва денгиз транспортларида қўлланиладиган чора-тадбирлар мажмуидир. Унга кўра, транспорт соҳасида фаолият юритувчи ходимлар учун ўқув машғулотлари ўтказилади, ходимлар саломатлиги назорат қилиниб, транспорт воситалари дезинфекция қилинади ва йўловчиларни ташиш оралиқ хавфсиз масофани сақлаш стандартларига мувофиқ ташкил этилади.

Вазир М.Эрсойнинг билдиришича, мамлакатда 2020 йилнинг 4 май куни халқаро аэропорт, ички авиайўналиш, автомагистрал ва сайёҳлик объектлари бўйича сертификатлаш тадбирларини тузиш ишлари якунланган. Шунингдек, ушбу ойдан меҳмонхоналарни сертификатлаш жараёни бошланади, 1 июндан эса матбуотда сертификат олган сайёҳлик ташкилотлари ва объектлар рўйхати эълон қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net