Туркия нашрида Ўзбекистонда пандемия шароитида туризмни тиклаш чораларига бағишланган таҳлилий мақола чоп этилди

10.08.2020 15:56

АНҚАРА, 10 август. /«Дунё» АА/. Евроосиё тадқиқотлар институтининг таҳлилий бюллетенида туризм соҳасида коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган самарали чоралар тўғрисида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

Мақолада дунёда кузатилаётган молиявий-иқтисодий инқироз шароитида Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш ва уни бартараф этиш бўйича кўрилаётган комплекс чора-тадбирлар таҳлил қилинган.

Мақола муаллифи COVID-19 пандемиясидан азият чеккан мамлакатимиз туризм соҳасини тезроқ тиклаш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ишларни ҳам алоҳида таъкидлайди. Шу билан бирга, мақолада сайёҳлик саноатини Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик тармоғига айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берилади. Сўнгги йилларда виза тартибини либераллаштириш, сайёҳларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар натижалари келтирилади. Мамлакат вилоятларидаги аэропортларда «Очиқ осмон» тартибининг жорий этилиши чет эллик мутахассисларда катта қизиқиш уйғотгани келтирилади.

Мақолада, шунингдек, пандемия шароитида хавфсиз туризм ва бутун мамлакат учун махсус чоралар кўрилгани айтилади. «Uzbekistan. Safe travel guaranteed» Ўзбекистон сайёҳлик брендининг ажралмас қисмига айланади, дейилади материалда.

Евроосиё тадқиқотлар институти Аҳмад Яссавий халқаро Турк-Қозоқ университети ҳузурида фаолият кўрсатмоқда. ?нститут Болқон ярим оролидан Мўғулистонгача бўлган ҳудудни қамраб олган Евроосиё материгида археологик ва экологик илмий тадқиқотлар ўтказиш, иқтисодиёт, молия, энергетика, халқаро муносабатлар, хавфсизлик, янги технологиялар, таълим, маданият, санъат, филология, дин, фалсафа, социология, сиёсат, тарих ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни режалаштиришга йўналтирилган. Бундан ташқари, институт минтақанинг тарихий ва маданий меросини сақлаш, тинчлик ва ҳамкорликка эришиш, сиёсий ва иқтисодий стратегиялар ҳамда янги йўналишлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда қатнашади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net