Туркия нашри кўҳна ва замонавий Ўзбекистон ҳақида

04.10.2021 17:14

?СТАМБУЛ, 4 октябрь. /«Дунё» АА/. Туркияда нашр этиладиган «Yazar» газетаси саҳифасида “Ҳар бир инсон кўриши керак бўлган мамлакат: Беруний, Нақшбандий, Бухорий ва Термизийнинг диёри – ЎЗБЕК?СТОН” сарлавҳали мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Евроосиё турк жамиятлари федерацияси раҳбари ?смаил Ченгиз қаламига мансуб ушбу мақола бутун турк дунёси учун улкан қиймат ва мазмун-моҳият касб этадиган замонавий Ўзбекистоннинг бой тарихий ва илмий-маданий мероси атрофлича очиб берилгани билан аҳамиятлидир.

“Моварауннаҳрнинг учта марваридини ўз ичига олган бу мамлакатнинг номи – Ўзбекистон,  ЮНЕСКОнинг “Жаҳон мероси рўйхати”га кирган Бухоро, Самарқанд ва Хивага мезбонлик қилаётган мамлакат - Ўзбекистон, ?слом динининг маънавий марказларидан бири Бухоро, дунёнинг кўзгуси, Шарқ дурдонаси Самарқанд ва Хива шаҳри жойлашган юрт - Ўзбекистон сизни осмон ости музейлари билан ўрта асрларга олиб боради. Сизга Беруний, Бухорий, Термизий, Улуғбек, ?бн Сино, Aлишер Навоий каби буюк олим ва мутафаккирлари, уламолари ҳамда адабиёт бўстони дарғаларини ўз бағрида тарбиялаган Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қиламиз”, - деб ёзади муаллиф мақола муқаддимасида.

У ҳар бир туркий миллат фарзанди ўзининг замонавий дунёдаги буюк ўтмиши ва ўрнини теран ва тўлақонли англаши учун мамлакатимиз бағрида жойлашган муқаддас қадамжолар ва диққатга сазовор масканларни ўз кўзи билан кўрмоғи лозим, дея Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой маданиятини тарғиб қилган.

Шунингдек, ?смаил Ченгиз Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсий ривожланишида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев тутган ўрин ҳақида алоҳида қалам тебратган.

Мақолада Анқара ва Тошкент ўртасидаги стратегик шериклик алоқалари мустаҳкамланаётгани, ўзаро товар алмашиш ҳажмларининг ортиб бораётгани ҳамда маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик тобора фаоллашаётгани сингари масалаларга ҳам катта эътибор қаратилган.

Ушбу салмоқли мақола “Шарқнинг уч марвариди: Бухоро, Самарқанд ва Хива”, “Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда”, “Ўзбекистон табиий ресурсларга бой мамлакат”, “?қтисодиёт ва ташқи сиёсатдаги ислоҳотлар”, “Ўзбекистон мустақиллигини тан олган биринчи мамлакат-Туркия” сингари ва бошқа қатор муҳим мавзуларни қамраб олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net