Туркия матбуоти: Хивадаги мафтункор минора барчанинг эътиборини тортмоқда

05.02.2022 11:15

АНҚАРА, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиздаги турфа туризм имкониятлари мунтазам равишда турк матбуоти диққат марказида бўлиб келмоқда. Жумладан, нуфузли “ТРТ Аваз” нашридаги навбатдаги мақола Хива шаҳридаги ажиб тарихга эга Калта Минорга бағишланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистоннинг мафтункор минораси” сарлавҳали мақолада мазкур соҳир тарихий иншоат Хиванинг тимсоли экани, ўзининг меъморчилиги билан сайёҳларда катта таассурот қолдираётгани таъкидланган. Нашр мазкур ёдгорликни ҳақиқатан ҳам “зиёрат қилишга муносиб” деб таърифлар экан, ўз ўқувчиларини Ўзбекистонга чорлайди.

Мақолада минора жойлашган “?чан қалъа” ансамбли 67 та тарихий осори атиқалари билан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилгани маълум қилинган. Калта Минор қалъанинг тўрт дарвозасидан бири бўлмиш “Ота дарвоза”га кираверишда жойлашган бўлиб, унинг тарихи билан боғлиқ турфа афсоналар мавжуд.

“Кенг тарқалган маълумотлардан бирига кўра, Хива хони Муҳаммад Аминхон 1852 йилда Бухоро шаҳридаги 47 метрлик Калон минорасидан баландроқ иморат қурдиришга қарор қилади. Хоннинг топшириғини олган меъмор юқорига қараб торайиб борадиган минора лойиҳасида пойдевор диаметрини 14,5 метр, баландлигини 70 метр қилиб режалаштирган”,- деб қайд этилади мақолада. Шундан сўнг, Хива хонининг режаларидан хабар топган Бухоро амири махфий йўллар билан меъморни ўз томонига оғдиришга эришади ва уни Бухорога таклиф этиб, шаҳарда янада баландроқ минора иншо этишга чорлайди. Меъморнинг Бухоро амири билан алоқаларини билиб қолган Хива хони ғазаб отига миниб, уни қатл этишга буюради.

Мақолада меъмор ўлимга ҳукм этилган бўлса-да, унинг ижод маҳсули – 26 метр баландликка эга ва якунига етмаган дунёдаги энг ажиб меъморий асарлардан бири бугунги кунимизгача етиб келгани таъкидланади.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net