Туркия Дин ишлари бошқармаси ва Нақшбандия тариқати аъзоларидан иборат делегация Самарқандга келди

20.05.2022 11:59

?СТАНБУЛ, 20 май. /«Дунё» АА/.  Кеча Ўзбекистоннинг ?станбулдаги Бош консулхонаси кўмагида Туркия Дин ишлари бошқармасининг масъул ходимлари, уламолар ва ушбу давлатда кенг ёйилган Нақшбандия тариқатининг фаол аъзоларидан иборат делегация Самарқанд шаҳрига  жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош консулхона вакиллари 140 нафар бўлган туркиялик зиёратчиларининг  ташрифларини тегишли вазирлик ва ҳокимиятлар билан ишлаб чиқди ва уларга тегишли консуллик ёрдамини кўрсатди.

Туркиялик зиёратчиларни кузатиш  тадбирида Ўзбекистоннинг ?станбул шаҳридаги Бош консули Амирсаид Аъзамходжаев мамлакатмизнинг ўзига хос хусусиятлари, тарихий шаҳарлар ва зиёратгоҳларда сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида, туркиялик зиёратчилар мамлакатимиз ҳукумати томонидан сайёҳлик соҳасини, хусусан «зиёрат туризми»ни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатларини, туркий миллатларнинг ота юрти бўлган Ўзбекистоннинг бой тарихи, қадриятлари ва маданиятини тиклашга қаратилган чора-тадбирларни эътироф этдилар.

- Ўзбекистонга туркиялик таниқли олимлар ва  фаолларни олиб кетаяпмиз, - деди «Yesevitur» сайёҳлик агентлиги раҳбари Меҳмет Кая. – Дастуримиздан қадимий Самарқанд шаҳрининг машҳур Регистон майдони, Шоҳи Зинда ансамбли ва бошқа муқаддас зиёратгоҳларга сафарлар ўрин олган. Ўзбекистоннинг ?станбулдаги Бош консулхонасига ушбу турни ташкил этишдаги кўмаги учун миннатдорлик билдирамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net