Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

09.02.2021 16:06

ТОШКЕНТ, 9 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигида кеча Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг бош котиби Б.Амреев билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган Туркий Кенгашнинг ёшлар ва спорт вазирларининг бешинчи йиғилиши ва ёш тадбиркорлар биринчи форумини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ёшлар ва ёш ишчилар учун кўп томонлама ва икки томонлама алмашинув дастурлари, АКТ соҳасидаги стартап лойиҳаларини янада ривожлантириш, Ўзбекистон томонидан Туркий Кенгаш доирасида амалга ошириш учун таклиф қилинаётган бошқа лойиҳалар истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Туркий Кенгаш ҳамкорлиги доирасида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътиборга тўхталиб, ёшлар тадбиркорлиги ва стартап лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш ҳар икки томон учун манфаатли экани таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net