Туркий Кенгаш делегацияси Ўзбекистонга келди

08.02.2021 11:29

ТОШКЕНТ, 8 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш) бош котиби Бағдод Амреев бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, ташриф доирасида Туркий Кенгаш бош котибининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги, ?нновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Футбол ассоциацияси каби идора ҳамда ташкилотларнинг раҳбарлари билан учрашувлари бўлиб ўтиши назарда тутилган.

Учрашувлар давомида Туркий Кенгаш доирасидаги кўпқиррали ҳамкорлик истиқболлари ва умумий манфаатга эга бошқа долзарб масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net