Туркий давлатлар ташкилоти Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари томонидан ?ттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация имзоланган

12.12.2021 10:49

?СТАНБУЛ, 12 декабрь. /«Дунё» АА/. Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Багдад Амреев 6 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари томонидан ?ттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларациянинг имзоланганини қутлаб махсус баёнот берди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ушбу тарихий воқеа кўп асрлик дўстлик, аҳил қўшничилик, муштарак тил, тарих ва буюк маданий мерос билан ўзаро боғланган туркий халқлар қардошлигининг ёрқин намунасидир. Қозоғистон-Ўзбекистон иттифоқчилик муносабатлари, шубҳасиз, Президентларнинг тарихий қарори ва икки қардош давлат сиёсий иродаси бўлиб, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизлик маконини ўрнатишга қаратилган”, - деб баёнот берди ТДТ Бош котиби.

Қозоғистон ва Ўзбекистон муносабатларининг янги даражаси улар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бирга, туркий давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш ва интеграциялашга ёрдам беради ҳамда бутун туркий дунёнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги йўлидаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилади, дея таъкидлаган Багдад Амреев.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net