Тўдакўл сув омбори ҳудудида янги замонавий дам олиш маскани очилмоқда

14.08.2020 16:54

ТОШКЕНТ, 14 август. /«Дунё» АА/. Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган Тўдакўл сув омборини энг сўнгги замон талабларига мос равишда соҳил дам олиш масканига айлантирилган "Silk Road Family Resort" сайёҳлик пляж зонасининг расмий очилиш маросими ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасига таяниб.

Тўдакўл сув омбори ҳудудида «Silk Road Family Resort» дам олиш маскани лойиҳасини амалга ошириш ишлари бухоролик тадбиркорлар томонидан амалга оширилди.

Жаҳон талабларига жавоб берувчи ушбу дам олиш масканида амалга оширилаётган пляж дам олиш соғломлаштириш маскани ва аквапарк лойиҳасининг умумий қиймати 6 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 

Шунингдек, ушбу сайёҳлик объектида пляж, бассейн, аквапарк, кичик  «Диснейленд», 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, дам олиш сўрилари, ресторан, ёзги айвон, табиат қўйнидаги ўйингоҳ, соғломлаштириш маскани, спорт майдони, автотураргоҳ, махсус сув транспортлари ва бошқа сервис хизматлари ҳам фаолият юритади.

Дам олиш маскани очиқ осмон остида ўтказиладиган концерт ва шоу дастурларини қабул қилиш ва ташкил қилиш имконига ҳам эга бўлади. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net