Транспорт вазирлиги юртдошларимизни Ватанга олиб келиш бўйича белгиланган чартер рейслар жадвалига қисман ўзгартириш киритди

08.08.2020 11:35

ТОШКЕНТ, 8 август. /«Дунё» АА/. Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 2-16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларнинг парвоз йўналишига қисман ўзгартириш киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манбасига асосланиб.

Хусусан, 7 август куни Тошкент – Ростов Дон – Наманган,  8 август Тошкент – Санкт - Петербург – Наманган, 9 августга белгиланган Тошкент  – Москва – Наманган авиақатновлари Тошкент шаҳрига амалга оширилади.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан Россия Федерациясининг Оренбург ва Самара вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун 2 та поезд қатнови ташкил этилди.

Мазкур поездларнинг биринчиси 9 август куни Наманган шаҳрига, иккинчиси эса 9 август куни Самарқанд шаҳрига етиб келади. Поездларда олиб келинган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда карантинга жойлаштирилади.

Россия Федерациясининг Ростов - Дон вилоятидаги фуқароларни олиб келиш мақсадида учинчи поезд қатнови ҳам ташкил этилди. Ушбу поезд 13 август куни Тошкент шаҳрига келади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net