Тошкентдан уй сотиб олишга доимий прописка талаб қилинмайди

03.03.2020 12:18

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонига  кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмайди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига таяниб.

Шунингдек, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк харид қилганлик учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net