Тошкентда «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» бошланди

12.01.2021 15:48

ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Ёшлар ижод саройида «Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография» ойлиги доирасида  «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

16 январга қадар бўлиб ўтадиган «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» давомида бир биридан қизиқарли ва мазмунли тадбирлар, маданий-кўгилочар дастурлар ва премьералар ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳафталикнинг очилиш маросимида томошабинларга «Кастинг қандай ўтказилади?,  «Кино сценарий қандай ёзилиши керак” мавзусида маҳорат дарсилари ташкил этилди. Шунингдек, 2021 йилда суратга олинадиган фильмлар тақдимоти ва «Мен террорчи эмасман» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net