Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлар фестивали ўтказилади

08.08.2020 11:32

ТОШКЕНТ, 8 август. /«Дунё» АА/. Шу йил 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк дунёси маданияти, санъати ва кино жамғармаси билан ҳамкорликда ҳужжатли фильмлар намойиши ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири "Ўзбеккино" миллий агентлиги Ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Фестиваль бутун турк дунёси киноижодкорларини учрашувлар ўтказиш, фикр ва ғоялар алмашиш учун бирлаштиради.

?штирокчилар рўйхатидан Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Македония, Венгрия ва бошқа мамлакатларнинг вакиллари ўрин олган.

Анжуман ҳужжатли кино ижодкорларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net