Тошкентда туристик йўл кўрсаткичлар ўрнатишнинг иккинчи босқичи бошланди

10.06.2020 10:32

ТОШКЕНТ, 10 июнь. / “Дунё” АА/. Пойтахтимизда янги кўринишдаги йўл кўрсаткичлари ўрнатиляпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти Матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Қайд этилишича, пойтахтимизда Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда маданий мерос объектларига олиб борувчи йўллар бўйида 2 тилда (ўзбек ва инглиз тилларида), белгиланган стандартларга мувофиқ туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Бу хорижий сайёҳлар ва маҳаллий аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг ўз манзилларига тез ва осон етиб олишлари учун кенг имконият яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шу каби лойиҳаларни давомийлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг якунига қадар Тошкент шаҳридаги сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган маданий мерос объектларида жами 90 та туристик йўл кўрсаткичларини ўрнатиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net