Тошкентда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади

04.12.2021 15:05

ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов кеча видеоконференция шаклида саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларини, шунингдек, ички ва тармоқлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, йиғилишда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари иштирок этди.

Хусусан, жорий йил декабрь ойида Ўзбекистонда Республика тармоқлараро саноат ярмаркасини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Тадбирнинг мақсади маҳаллий тадбиркорлар ўртасида қўшилган қиймат занжирларини шакллантириш ҳамда маҳаллий ва ташқи бозорларда муваффақиятли рақобатлашиш учун маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар сифатини яхшилашдир.

Тадбирга тайёргарлик жараёнида янгича, тизимлироқ ёндашувни қўллаш зарурлиги қайд этилди. Жумладан, вазирликлар, идоралар ва тармоқ бирлашмалари мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузиш топширилди. Гуруҳ вазифаларига тармоқлар ва ҳудудлар кесимида импорт таркибини таҳлил қилиш, ички бозорда харидоргир бўлган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товар позицияларини аниқлаш, шунингдек, ушбу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш учун мавжуд бўлган қувватлар конъюнктурасини ўрганиш киради.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги ?нвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига таҳлил натижалари асосида зарур техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар олиб бориш ҳамда ушбу маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича манзилли инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш топширилди. Лойиҳалар саноат ярмаркаси платформасида тадбиркорларга тақдим этилади. Кейинги босқичда ишбилармонларни ушбу лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш ҳамда ички бозорда фаолият юритаётган ишлаб чиқарувчилар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиш бўйича манзилли ишлар амалга оширилади. У ёки бу лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш ниятини билдирган тадбиркорлар молиялаштиришда кўмаклашиш ва бошқа бир қатор имтиёзларга эга бўлади.

Тармоқ ва ҳудудлар кесимида ташкил қилинган кичик эксперт гуруҳлари ҳар бир лойиҳа учун алоҳида “Йўл хариталарини” ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишни қўллаб-қувватлайди, юзага келаётган масалаларни ҳал этишда самарали кўмак беради.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация порталининг самарадорлигини ошириш муҳимлиги таъкидланди. Портал мамлакатимизнинг турли соҳа ва ҳудудларидан бўлган тадбиркорлар ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда бизнес вакилларини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этиш учун ягона платформага айланиши лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида мутасадди раҳбарларга режалаштирилган тадбирга юқори сифатда ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда мавжуд ташкилий ва мазмундорлиги масалаларини тезкор ҳал этиш бўйича мақсадли кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ?чки ва ташқи бозорда маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш вазифаси ҳам белгиланди. Дастур импорт таркиби ва ҳудудлар ҳамда тармоқларнинг саноат салоҳиятини чуқур таҳлили асосида шакллантирилган лойиҳалар рўйхатини, ички бозорда хорижда ишлаб чиқарилган аналоглари бор бўлган маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва ишлаб чиқарилишини кенгайтириш бўйича “Йўл хариталари”ни, шунингдек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аниқ амалий чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net