Тошкентда Марказий Осиёда ягона бўлган Неврология маркази қурилади

12.02.2021 10:10

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг JICA ташкилоти консультантлари билан  учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон ва Япония ўртасида турли соҳалар, жумладан, тиббиётдаги ҳамкорлик самарали давом этиб келмоқда. Мазкур йўналишда яна бир инвестицион лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда, яъни  пойтахтимизда замонавий ва юқори технологик Неврология маркази бунёд этилади.

Янги марказ 250 ўринга эга бўлиб, унинг негизида куну тун фаолият юритувчи поликлиника ташкил этилади.

Ўзаро мулоқот давомида япониялик консультантлар мазкур марказ учун ажратиладиган ҳудуд, ундаги инфратузилма, коммуникациялар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

Шунингдек, учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ушбу марказ қурилиши ниҳоятда долзарблиги ва бу лойиҳанинг амалга оширилиши невролик хасталикларни ўз вақтида, самарали даволашда муҳим аҳамиятга эга бўлишини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net