Тошкент Янги йилни кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда - фоторепортаж

23.12.2020 15:28

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Янги йилни барчамиз, айниқса болажонлар интиқлиқ билан кутади. Болажонларнинг ушбу байрам билан боғлиқ ўй-хаёллари ўзгача. Улар Қорбобо ва Қорқиздан совғалар олишни ўйлайди, безатилган арча атрофига ошиқади.

Бугун юртимизнинг қайси гўшасига борманг Янги йил шукуҳини кузатасиз.  Байрам кайфияти бутун мамлакат бўйлаб тарқалган. Айниқса, тунги Тошкент ва унинг чироқлари байрам эшик қоқиб келаётганидан далолат бермоқда.

Тошкент шаҳрининг Мустақиллик майдони ва Амир Темур хиёбони оралиғида жойлашган ҳудудда бош арча ўрнатилди. Бундан ташқари пойтахтимизнинг марказий кўчалари ва хиёбонларида ҳам байрамона безатилган арчалар қад ростлади.

Янги йил муносабати билан ушбу масканларда халқимизга байрамона кайфият улашиш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар, кўнгилочар дастурлар ҳозирланди. Балажонлар учун турли эртак қаҳрамонларининг чиқишлари тайёрланиб, қувноқ атракционлар ўрнатилди.

Албатта, бугунги коронавирус билан боғлиқ қийин эпедимиологик вазият барчамиздан ҳушёрликни талаб этади. Айниқса, болажонлар соғлиғини асраш катталарнинг гарданида.  Ота-оналар ана шу масъулиятни унутмасалар бас!

«Дунё» АА фотомухбири Анвар ?лёсов пойтахтимиздаги Янги йил байрамига айёргарлик шукуҳини фотокамера объективида муҳрлади. Сиз, азиз ўқувчиларимизга ушбу суратларни илиндик.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net