Тошкент хорижлик мутахассислар яшаши учун энг қулай шаҳарлар қаторидан жой олди

10.06.2020 10:33

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /«Дунё» АА/. “Mercer konsalting” гуруҳи анъанавий тарзда хорижликлар яшаши учун қиммат шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Тошкент шаҳри хорижлик мутахассислар яшаши учун қулай шаҳарлар қаторидан жой олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Рейтингда учинчи бор Гонконг етакчилик қилмоқда.  

Энг қиммат шаҳарлар рейтингининг кейинги ўринларида Туркманистон пойтахти Ашхобод (2-ўрин), Осиё шаҳарларидан Токио (3-ўрин), Сингапур (5-ўрин), Шанхай (7-ўрин), Пекин (10-ўрин) ҳам бор.

Яшаш учун энг арзон шаҳарлар сифатида эса Тошкент, Бишкек, Намибиядаги Виндхук шаҳри ҳамда Тунис эътироф этилган.

Жорий йилнинг март ойида “The Economist Intelligence Unit” эълон қилган арзон ва қиммат шаҳарлар рейтингида ҳам Тошкент рўйхатнинг 132-ўрнида қайд этилиб, арзон яъни, яшаш учун зарур нарсалар нархи юқори бўлмаган шаҳарлар ўнталигида эътироф этилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net