Тошкент халқаро болалар расмлари биенналесига мезбонлик қилади

04.12.2020 09:56

ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 декабрдаги баёнига мувофиқ, жорий йил 15-20 декабрь кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон Бадиий академияси, қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Тошкент қувончлари” VIII халқаро болалар расмлари биенналеси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Бадиий академияси манбасига таяниб.

Мазкур халқаро биеннале болалар бадиий ижодиётини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон болаларининг дунё мамлакатларидаги тенгдошлари билан ўзаро ижодий мулоқот ва турли маданиятлар ҳақида билимини бойитиш, уларнинг она Ватан ва жаҳон тарихи ҳамда маданиятига қизиқиши, тасаввурини янада кенгайтириш мақсадида ўтказилади.

?штирокчилар биеннале якунида “Болалик дунёси”, “Менинг Ватаним”, “Мен яшаётган олам”, “Менинг орзуим”, “Мен билган Ўзбекистон” мавзуларида яратган ижодий ишлари учун турли давлат ва нодавлат ташкилотлари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари томонидан “Мавзуни энг яхши ёритганлиги учун”, “Касб маҳорати учун”, “?жодий ҳаёлот” сингари йўналишлар бўйича соврин ҳамда мукофотлар билан тақдирланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net