Тошкент вилоятида испан боғдорчилик технологиялари асосида янги лойиҳа амалга оширилади

22.05.2020 13:43

МАДР?Д, 22 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Мадриддаги элчихонаси кўмагида ?спаниянинг «Viveros Verón» қишлоқ хўжалиги компанияси раҳбарияти билан «Совуқ иқлим шароитида мевали дарахтларни етиштириш» мавзусида веб-семинар ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхоналарни бошқариш агентлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги вакиллари, шунингдек, испан қишлоқ хўжалиги мутахассислари иштирок этди.

Вебинар доирасида «Viveros Verón» компаниясининг Ривожланиш бўйича директори Марией Мелгарес тақдимот ўтказди. ?штирокчиларни интенсив боғдорчилик соҳасидаги замонавий ноу-хаулар билан таништирди. Айни пайтда компания қишлоқ хўжалиги корхоналарини совуқдан ҳимоя қилиш учун илғор технологияларни муваффақиятли қўллаб келмоқда. Боғнинг тегишли қисмида ҳароратни кўтариш учун ҳаво оқимини йўналтириш, қуйи қатламларда илиқ ҳаво аралашмаси билан «булут» эффектини ҳосил қилиш, сув пуркаш усуллари шулар жумласидандир.

?спания ушбу технологиялардан фойдаланган ҳолда интенсив боғдорчиликни жорий этиш ва мевали дарахт кўчатхонасини қуриш бўйича сармоя лойиҳаларини амалга оширишини тасдиқлади.

Мазкур лойиҳани 2020-2021 йилларда Тошкент вилоятида амалга ошириш белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net