Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тобора ривожланмоқда

22.12.2021 14:01

ТОК?О, 22 декабрь. /“Дунё” АА/. 30 ноябрдан 21 декабрга қадар Тошкент шаҳрининг сайёҳлик масканлари ҳамда Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг муваффақиятли иштирокига бағишланган “Тошкент-Нагоя ҳамкор шаҳарлар фотокўргазмаси: ?пак йўли билан танишиш” ва “Нагоя мезбон шаҳар кўргазмаси: Унитилмас лаҳзаларни яна бир бор ёдга олайлик” номли фотокўргазмалар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Япониянинг “H.I.S.” сайёҳлик компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, хусусан, Тошкент шаҳри ва Нагоя билан ҳамкорлигига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Нагоя шаҳрида ташкил қилинган тадбирлар шаҳар аҳолисида катта қизиқиш уйғотди, Тошкент-Нагоя шаҳарлар ўртасидаги ҳамкорлик ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти кенг тарғиб қилинишига туртки бўлди.

Нагоя мэрияси томонидан ушбу шаҳарда Тошкент шаҳрининг кўзга кўринган жойлари акс этган автобус қатнови 2020 йил декабрдан жорий йилнинг апрелига қадар шаҳар маркази бўйлаб қатнови амалга оширилди. Нагоя шаҳар марказида жойлашган “Oasis” савдо мажмуасидаги LED экранга Тошкент шаҳри видеоролиги жойлаштирилди ва йил давомида намойиш этилди.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан жорий йил апрель ойида пойтахт марказида LED экранларда Нагоя шаҳри ҳақида таништирувчи видеоролик намойиш қилинди ҳамда жорий йил декабрдан Тошкент шаҳрида қатновчи 20 та автобусни “Тошкент ва Нагоя ҳамкор шаҳарлар” ёзуви ва расмлари билан безатилди.

Ҳозирда Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида келгуси йилда ҳамкорликда ўзаро тадбирларни ташкиллаштириш ва иккала шаҳар ўртасида “йўл харитаси”ни имзолаш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net