Тошкент такси хизматлари парки Хитойнинг “БА?С” русумли 500 та электромобиллари билан тўлдирилади

01.07.2020 16:53

ТОШКЕНТ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Пойтахтимиздаги такси хизматлари парки Хитойдан келтириладиган 500 та электр транспорти воситалари билан  тўлдирилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига асосланиб.

“Автомобиллар электр қуввати билан ишлайди. Шаҳар шароитида бир марталик қувватлаш орқали 419 километр, магистраль йўлда эса 540 километр юриши мумкин. Батарея қуввати 53 кВтга тенг. Бундай шароитда автомобиль эгаси 400 километрнинг ҳар бир километри учун ўртача 50-60 сўм харажат қилади”, дея қайд этган Хитой компаниясининг мамлакатимиздаги расмий вакили Азамат Рашидов.

Электромобилларнинг ўртача нархи 23 – 25 минг доллар атрофида.

Қайд этилишича, автомобилларни қувватлаш учун уйларда микро шохобчалар қурилади. Унинг тўлиқ қувватланиш вақти эса 19 соатни ташкил қилади. Шаҳар бўйлаб эса 10 та тезкор махсус қувват марказлари ташкил қилинади. У ерда шошилинч ҳолатларда машинани 30 дақиқалик қувватлаш имкони мавжуд бўлади.

Азамат Рашидовнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда пойтахтимиз тадбиркорлари такси хизмати учун 500 та ана шундай автомобилга буюртма берган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net