Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси АҚШнинг Ксавие университетида таҳсил олиш учун Президент гранти соҳибига айланди

14.12.2020 11:42

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмов АҚШнинг Огайо штати Синсинатти шаҳрида жойлашган Ксавие университетида таҳсил олиш учун Президент гранти соҳибига айланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

П??МА манбасига кўра, Президент грантининг жами миқдори 89 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ксавие университети 1831 йилда ташкил этилган бўлиб, у АҚШнинг етакчи олий таълим муассасалари қаторига киради. Ҳозирги кунда университет Times Higher Education рейтингида 330-ўринда.

Фирдавс Абдуқаюмовнинг таъкидлашича, у олтита АҚШ университетига ҳужжат топширган. Ўқишга  кириш учун SAT va IELTS имтиҳонларидан ўтган.  Бир неча кун аввал Ксавие университетидан 89 минг АҚШ доллари миқдорида Президент гранти билан қабул қилингани тўғрисида хат олди.

— Бу мен учун кутилмаган хушхабар бўлди. Жаҳоннинг етакчи университетларидан бирида таълим олиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман, —деди у. — Менга тайёргарлик кўришга ёрдам берганларга ўз миннатдорлигимни билдираман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net