Тошкент шаҳри III халқаро амалий санъат биенналесига мезбонлик қилади

30.10.2021 11:28

ТОШКЕНТ, 30 октябрь. /«Дунё» АА/. Тошкентда халқаро биеннале ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25 октябрдаги  баёнига кўра, шу йил 8-13 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Замонавий амалий санъат: декор ва услуб»  номли III Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади. 

Миллий амалий санъатимизнинг гўзал ва бетакрор намуналарини дунёга кенг намойиш қилиш, салоҳиятли ижодкорларни кашф этиш, шу билан бирга хорижий мамлакатларнинг амалий санъатидан ҳам баҳраманд бўлиш, халқлар ўртасида ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи мазкур биеннале юртимиз маданий ва маънавий ҳаётида яна бир  йирик маданий тадбир ҳисобланади.

Халқаро тадбирда дунёнинг турли мамлакатлари рассомлари, дизайнерлари, тасвирий ва амалий санъат, декорация усталарининг ижод намуналари тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

Бадиий анжуман биеннале иштирокчиларининг ўзаро фикр ва тажриба алмашиш, фаолият маҳсулини кенг намойиш этиш учун ҳам қулай платформага айланиши кўзда тутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net