Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан Туркиянинг «ТURKCERT LTD CO» компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

05.03.2020 12:25

ТОШКЕНТ, 5 март. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг «ТURKCERT LTD CO» компанияси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Тошкент шаҳрида жойлашган корхона ва ташкилотларни сертификатлаш ҳамда уларда халқаро стандартларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ҳозирги кунда Тошкентда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми тобора ўсиб бораётганини таъкидлаб, халқаро бозорда мустаҳкам ўринга эга бўлиш учун пойтахтда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг халқаро сифат сертификатига эга бўлиши муҳимлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Туркиянинг «ТURKCERT LTD CO» компанияси раиси Яҳё Варлиоглу бу йўналишда 23 йилдан буён фаолият юритаётганини, шунингдек, тез орада Тошкентда компаниянинг ваколатхонасини очиш режалаштирилганини маълум қилди.

Ўзаро мулоқот давомида халқаро стандартларни жорий этиш, сертификатлаштиришга оид талаблар ва ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан «ТURKCERT LTD CO» компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Унга кўра, компания халқаро бизнес майдонида корхоналар ва ташкилотлар ўртасида алоқалар ўрнатилишига кўмаклашади. ?кки томоннинг ишбилармон доиралари ва вакиллари иштирокида учрашувлар, бизнес-семинарлар, конференциялар, симпозиумлар, хизмат сафарлари ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net