Тошкент давлат юридик университети Гаага конференцияси билан ҳамкорлик бўйича битим имзолади

05.03.2020 12:23

ТОШКЕНТ, 5 март. /«Дунё» АА/. Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясининг навбатдаги мажлиси доирасида Тошкент давлат юридик университети билан Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига таяниб.

Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси 1983 йилда халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларининг унификациясини таъминлаш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилотдир.

Тошкент давлат юридик университети мазкур нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорлик келишувини имзолаган дунёдаги 17-университет бўлди.

?мзоланган келишувга кўра, томонлар ўқитувчи, докторант ва талабаларни Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига стажировкага юбориш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, халқаро ҳужжатларни таҳлил қилиш ва халқаро хусусий ҳуқуқни бирхиллаштириш механизмларини такомиллаштиришда ҳамкорликни амалга оширади.

Эслатиб ўтиш ўринли, куни кеча Ўзбекистон Республикаси ҳам Гаага конференциясининг тўлақонли аъзосига айланганди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net