Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Британиянинг Портсмут университети кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилади

14.01.2021 11:31

ЛОНДОН, 14 январь. /«Дунё» АА/. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТД?У) ва Буюк Британиянинг Портсмут университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси хабарига кўра,  имзоланган келишув доирасида ТД?У талабалари Буюк Британия университети дастури бўйича рақобат сиёсати ва бозорни тартибга солиш, маркетинг, бизнесни бошқариш, корпоратив молия, эконометрик моделлаштириш, молиявий эконометрия, молия бозори воситалари, халқаро банк, бизнес, молиявий бозорлар ва пул-кредит сиёсати ва бошқа йўналишларида таҳсил олишади.

Келгусида томонлар «икки томонлама диплом» дастурини, талабалар ва ўқитувчиларнинг ўзаро алмашинувини амалга ошириш, икки университетнинг ишлаб чиқариш ва лабораторияларидан биргаликда фойдаланиш, шунингдек, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятларини ўрганмоқда.

ТД?У ректори Конгратбой Шарипов Портсмут университети билан шартнома имзоланиши университетни халқаро миқёсда танитишда муҳим воқеа эканлигини, шунингдек, «икки томонлама диплом» бериш дастурини бакалавр даражасида йўлга қўйиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий ишлар сифати ва профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш учун қонуний асос яратишини таъкидлади.

Портсмут университети Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Крис Чанг Ўзбекистоннинг олий таълимни ривожлантиришга сармоя киритиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. «Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистондаги улкан таълим ислоҳотлари фонида ўзбекистонлик шериклар билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга интилаётган Буюк Британиянинг бир қатор университетлари орасида борлигимиздан жуда мамнунмиз» деди у.

Профессор Крис Чанг Портсмут университетининг Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳалари учун юқори малакали ва талабга жавоб берадиган кенг миқёсли мутахассисларни биргаликда тайёрлашга тайёрлигини таъкидлади.

1870 йилда ташкил этилган Портсмут университетида Буюк Британиядаги  энг йирик таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда бу ерда 25,5 мингдан зиёд талабаси таҳсил олмоқда. Университет ҳузурида 80 га яқин илмий марказлар фаолият юритмоқда. Шунингдек, олий таълим муассасаси дунёнинг 500 та энг яхши университетлари қоторидан жой олган.  Буюк Британия университетлари орасида  эса 31-ўринда қайд этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net