ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «?хтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини т

14.12.2020 11:44

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. ЮНEСКО Бош директорнинг маданият масалалари бўйича ўринбосари Эрнесто Оттоне жорий йил 15 декабрь куни Тошкентда бошланадиган Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги иштирокчилари ва меҳмонларига табрик йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Э.Оттоне ўз табригида Ўзбекистонда ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган бешта ва ?нсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган олтита объект борлигини таъкидлаган.

“Ўзбекистоннинг маданий бойлиги мамлакат келажагини қуришда муҳим пойдевор бўла олади. Маданият инсонга тенглик ва ўхшашлик ҳиссини беради ва жамиятлар орасида ўзаро мойиллик уйғотади, шаҳарлар эса кўпроқ янгиликлар беради. Шу билан бирга маданий мерос ва ижод, иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш орқали, қашшоқлик кўламини камайтиришда ҳам муҳим роль ўйнайди», деб қайд этган ЮНЕСКО раҳбарияти вакили.

ЮНEСКО Бош директорининг ўринбосари, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида маданият соҳасига алоҳида эътибор берилганини қайд этди.  «Ўзбекистоннинг  ушбу саъй-ҳаракатлари ЮНEСКОнинг маданият соҳасидаги миссиясига тўлиқ мос келади ва улар юксак қадрланади», дейилади табрикда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net