Токиода Ўзбекистон ва Маидзуру шаҳри алоқаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди

28.02.2020 11:54

ТОК?О, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Кунчиқар мамлакатдаги Ўзбекистон элчихонаси томонидан Япониянинг Маидзуру шаҳри мэрияси билан биргаликда маданият, спорт ва туризм соҳаларида икки томонлама ҳамкорликка бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Матбуот анжуманида ?ккинчи жаҳон урушидан сўнг 25 мингга яқин Япония фуқароларининг Ўзбекистонга кўчирилиши воқеалари ёдга олинди. Халқларимиз ўртасида мустаҳкамланган дўстлик ришталари ҳақида сўз юритилди.

Яқин тарихда, тақдир тақозоси билан бир гуруҳ японияликлар Сибирдан Ўзбекистонга кўчирилди. Маълум муддатдан сўнг улар Маидзуру порти орқали Японияга қайтишади. Шу тариқа Ўзбекистонга кўчирилган японияликлар сабаб икки мамлакат муносабатлари тарихида алоҳида саҳифа очилди.

Улар Ўзбекистонда қатор йирик инфратузилма ва маданий иншоотлар бунёд этилишида муносиб ҳисса қўшди. Жумладан, Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри қурилишида японияликлар ҳам иштирок этди. Ушбу маданий маскан бугунги кунга қадар халқларимиз дўстлик тимсоли бўлиб келмоқда.

Маидзуру шаҳри “Токио – 2020” Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган ўзбекистонлик курашчи ва дзюдочилар учун 2016 йилдан буён мезбонлик қилмоқда. Шунингдек, шаҳарда Ўзбекистоннинг маданий, тарихий ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган турли тадбирлар ўтказиш анъанага айланган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Маидзуру шаҳрида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ижодий жамоаси томонидан концерт дастури ташкил қилинди, мамлакатимиз ҳақида ҳикоя қилувчи “Ўзбекистонга юборилганлар тарихидан ҳамкорликка”, деб номланган кўргазма фаолият юритди.

Ушбу тадбирлар японияликларнинг Ўзбекистон санъати, маданияти ва сайёҳлик салоҳиятига бўлган қизиқишининг ортишига сабаб бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг Японияга олий даражадаги ташрифи чоғида Риштон ва Маидзуру шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани халқларимизнинг савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Хусусан, ҳужжатга кўра, Риштонда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кўмагида чой етиштириш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Тадбир якунида Токиода жорий йилнинг 20-24 март кунлари тарихий алоқалар ва икки томонлама ҳамкорликка оид кўргазма ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net