Тожикистонда Ўзбек киноси кунлари бошланди

19.05.2021 14:10

ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон кинематография агентлиги ташаббуси билан бугун Тожикистонда Ўзбек киноси кунлари бошланди. Шу муносабат билан ўзбекистонлик киноижодкорлардан иборат делегация Тожикистонда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Делегация таркибида Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Жаҳонгир Аҳмедов каби таниқли кино намояндалари бор.

 Кино кунлари доирасида тожикистонлик кино ихлосмандлари учун “?лҳақ”, “Рангсиз тушлар”, “Халқ юраги”, “Ҳамкорлик бўйича навбатчи”, шунингдек, ўзбек киноси нодир дурдоналарига айланган “Келинлар қўзғолони”, “Сирли сандиқ” сингари фильмлар намойиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net