Тожикистонда Президент сайловлари 11 октябрь куни ўтказилади

06.08.2020 11:19

ДУШАНБЕ, 6 август. /«Дунё» АА/. Тожикистон парламентининг қарори билан жорий йил 11 октябрь мамлакатда Президент сайлови куни, деб эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«11 октябрь куни Тожикистонда Президент сайлови куни, деб эълон қилинди»,  деб ёзмоқда «Ховар» Тожикистон миллий ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, 6 август куни Душанбе шаҳрида Тожикистон парламентининг (Мажлиси Олий)  6-ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда парламент палаталари (Мажлиси миллий ва Мажлиси намояндагон)нинг қўшма қарори билан 11 октябрь куни мамлакатда Президент сайлови ўтказилиши маълум бўлди.

Тожикистон Республикаси Конституцияга мувофиқ фақат 30 ёшга тўлган, олий маълумотли, тожик тилини биладиган, илгари судланмаган, диний ташкилотлар ва бирлашмаларга мансуб бўлмаган, сайловлар ўтказилишидан олдин камида ўн йил давомида мамлакат ҳудудида доимий яшаб келган Тожикистон фуқароси президентликка номзод сифатида рўйхатга киритилиши мумкин.

Республикада охирги Президент сайлови 2013 йили бўлиб ўтганди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net