Тожикистонда ҳам тўйлар 30-40 киши билан ўтказилади

25.07.2020 10:15

ДУШАНБE, 25 июль. /«Дунё» АА/. Кеча Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Дин, урф-одатлар, маросимлар ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси ўзининг расмий веб-саҳифасида вилоят, шаҳар ва туманлар давлат ҳокимияти ижро этувчи органларига тўй маросимларини ташкил этиш ва ўтказишнинг янги қоидалари ҳақида телеграмма юборилгани тўғрисида ахборот эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА АА мухбири.

Ҳукумат кўрсатмаларига биноан мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида тўйлар фақат оила аъзолари иштирокида, тор доираларда ўтказилиши керак. Тўй маросимида 30-40 кишидан ортиқ киши иштирок этишига рухсат берилмайди, дейилади қўмита манбасида.

COVID-19  профилактикаси бўйича Республика штаби жорий йил апрель ойининг охиридан бошлаб тўй маросимларини вақтинча тўхтатиб қўйган эди. Кейинроқ, яъни 15 июндан бошлаб барча санитария меъёрлари ва ижтимоий масофаларга амалга қилган ҳолда 100 нафардан ошиқ меҳмонлар иштирокидаги тўйларни ўтказишга рухсат берди.

«Ховар» Тожикистон миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, жума куни мамлакатда 44 та COVID-19 вирусига чалиниш ҳолати қайд этилган. 30 апрелдан 24 июлгача беморларнинг сони 7 минг 104 кишига етган. 5 минг 851 бемор (вирус юқтирганларнинг 82,3 фоизи) коронавирусдан соғайган, 58 киши эса ушбу касалликдан вафот этган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net