Тожикистон ва Қирғизистон транспорт соҳасида рақамли технологиялари жорий этиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда

18.02.2021 10:29

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё АА/. Ўзбекистон транспорт вазирлигида Тожикистон транспорт вазирлиги ва Қирғизистон транспорт ва йўл вазирлиги делегациялари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, тадбирда рақамли технологияларнинг транспорт соҳаси ривожидаги аҳамияти, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишда инновацион ечимлардан самарали фойдаланиш, бу борада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда транспорт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, рақамли технологиялардан фойдаланишнинг умумий даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Жумладан, тақдимотларда йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича ишлаб чиқилган электрон ахборот тизими, автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташишга лицензия бериш жараёнининг электрон шакли, автотранспортда халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга миллий ташувчилардан буюртмаларни онлайн тарзда қабул қилиш тизими меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net