Тожикистон билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара пости талабалар учун очилди

17.02.2021 11:26

ТОШКЕНТ, 17 февраль. «Дунё» АА/. 17 февралдан бошлаб талабаларга Ургут туманидаги Тожикистон билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости орқали ҳаракатланишга рухсат берилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, пандемия сабабли шу кунга қадар талабалар Тожикистонга фақатгина «Сариосиё», «Ойбек» ва «Плотина» чегара ўтказиш пунктлари орқали киришига рухсат берилганди. Масофанинг узоқлиги, ўз навбатида, ўзбекистонлик талабаларга ҳам қийинчилик туғдираётган эди.

Пост орқали ҳозирча фақат Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари экспорт-импорт операцияларини амалга ошириши учун халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳамда талабалар ҳаракатланиши белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net