Т?В раҳбари ўринбосари: Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан узоқ муддатли ва манфаатл

19.02.2021 14:04

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон ҳозирда очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсат олиб бораётганини таъкидлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбирлари Музаффар Комилов ва Анвар ?лёсов (фото).

“Мамлакатимизда кейинги йилларда ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар минтақамизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги салоҳиятини кенгайтиришга ва хорижий давлатлар билан кенг қамровли ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилиб келмоқда, - деди вазир ўринбосари. - Минтақада мутлақо янги, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган сиёсий муҳит ва геосиёсий реаллик шаклланди. Марказий Осиё давлатлари юзага келадиган ҳар қандай муаммоларни тинчлик йўли билан, музокаралар асосида ва ўзаро манфаатли тарзда ҳал қилиш мумкинлигини бутун дунёга намоён этди. Бундай ютуқнинг асосида, табиийки, минтақа давлатлари раҳбарлари ўртасида сиёсий мулоқот ва ўзаро ишонч ётади.

Шу маънода Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши Марказий Осиё минтақаси, биринчи навбатда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон каби қўшни давлатлар билан узоқ муддатли ва манфаатли муносабатларни кенгайтириш ва ривожлантириш ҳисобланади”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net