Т?КА билан ҳамкорликда яна иккита инсонпарварлик ёрдами лойиҳаси амалга оширилади

04.05.2020 22:03

АНҚАРА, 4 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ушбу давлат Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (Т?КА) билан COVID-19 пандемияси оқибатларини бартараф этишда техник ва гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликни давом эттиряпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, шу кунларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхонаси Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (Т?КА) билан иккита инсонпарварлик ёрдами лойиҳаси устида ишламоқда.

Улардан бири ёрдамга муҳтож мингта оилани зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни кўзда тутади. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистонга тақдим этиладиган иккинчи лойиҳа эса шифокорлар учун шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекциялаш ускуналари, пирометр шаклидаги инсонпарварлик ёрдамидан иборатдир.

Саховат лойиҳалари доирасидаги Т?КА ёрдами икки мамлакат ўртасида ҳаво қатновлари тикланганидан сўнг Ўзбекистонга етказиб берилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи якунида Т?КАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига Жемалеттин Туней янги раҳбар этиб тайинланган эди. Шундан сўнг жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Т?КА билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги шифокорлар учун шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этиш бўйича қўшма лойиҳа муваффақиятли якунлади. Унинг доирасида мамлакатимизга ташкилот томонидан ҳимоя кийимлари, кўзойнаклар, ниқоблар, қўлқоплар ва оёқ кийимлари шаклидаги 5 мингта тиббий воситалар етказиб берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net