Тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ўрганилди

18.09.2020 14:07

ДЕҲЛ?, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда тиббиёт тизимини такомиллаштириш, уни илғор хорижий стандартлар асосида ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси томонидан Ҳиндистоннинг “Newage” реабилитация маркази директори Житеш Шарма билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Newage” реабилитация маркази Ҳиндистоннинг етакчи физиотерапевт мутахассисларини бирлаштирган бўлиб, мамлакатда унинг 7 та шўъбаси фаолият кўрсатмоқда.

Ж.Шарма Ўзбекистонда тиббиёт тизимини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни таъкидлаган ҳолда ушбу йўналишда қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича ўз таклифларини билдирди. Бу борада дастлабки амалий қадам сифатида республикадаги шифохоналар қошида “Newage” реабилитация маркази филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш мумкин. Учрашувда мазкур марказларга етакчи ҳинд мутахассисларини жалб қилиш, уларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, маҳаллий тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, янги билим ва кўникмалар ҳосил қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net