Тиббиёт соҳасида таълим олаётган талабалар ўртасида «Самарқанд – 2020» халқаро онлайн-олимпиадаси ўтказилди

14.12.2020 11:40

САМАРҚАНД, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 11-12 декабрь кунлари Самарқанд давлат тиббиёт институтида тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Самарқанд – 2020» халқаро онлайн-олимпиадаси ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқаро онлайн-тадбирда Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон тиббиёт ОТМларининг 27 та жамоаси, якка қатнашувда 40 та ОТМдан 2 минг нафардан зиёд талаба қатнашди.

Жамоалар томонидан тақдим қилинган ижодий иш ва маърузалар Жанубий Корея, Япония, Польша, Беларусь, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва мамлакатимиз тиббиёт олийгоҳлари ва илмий-текшириш институтлари етакчи олимлари, профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳайъат томонидан баҳолаб борилди.

Шўъбаларда тиббиёт фундаментал ва клиник фанлар, жумладан одам анатомияси, хирургия, стоматология, акушерлик ва гинекология, суд тиббиёти, юқумли касалликлар, терапия, кардиология, травматология, ортопедия ва шу каби бошқа йўналишларда долзарб масалаларга бағишланган инновацион ишланмалар тақдим қилинди.

Талабалар халқаро онлайн олимпиадаси якунида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net