Тахиатош ?ЭС бош директори: Станцияни модернизация қилиш натижасида ҳар йили ярим миллиард кубометр табиий газни тежаб қолишга эришилади

19.03.2021 13:32

ТОШКEНТ, 19 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва «?ссиқлик электростанциялари» АЖ томонидан Қорақалпоғистондаги Тахиатош иссиқлик электр станциясига (?ЭС) ташкил этилган пресс-тур давомида «Дунё» АА мухбири  Замира Азизхонова корхона бош директори Пахратдин Халилаев  билан ушбу йирик иншоотда амалга оширилаётган ўзгаришлар хусусида суҳбатлашди.

Корхона раҳбарининг таъкидлашича, бош пудратчи қурилиш-монтаж ишларини 100 фоиз бажарган. Бу ерда ўрнатилган газ ва буғ турбиналари АҚШнинг General Electric компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

- ?ЭСда қурилиш ишлари замонавий илғор технологиялар асосида Жанубий Кореянинг «Hyundai Engineering» ва «Hyundai Engineering & Construction» компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилди, - деди П.Халилаев.- Қурилиш ишлари 2017 йил октябрь ойида бошланган эди. Шуни таъкидлаш керакки, иккита комбинацияланган циклли газ турбинаси ишга туширилиши билан 1 кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган эквивалент ёқилғининг техник ва иқтисодий миқдори 170,36 г/кВт/соатга камайди. Бу табиий газни йилига 488 миллион кубометрдан (м3) кўпроқ тежашга имкон беради.

Комбинацияланган циклли газ турбинаси қурилмаси ишга туширилиши натижасида қўшимча янги иш ўринлари яратилди ва 100 киши доимий иш билан таъминланди.

Ушбу лойиҳага жами 2 минг 155 та муҳандис ва ишчи жалб қилинган бўлиб, улардан тўртдан бири маҳаллий мутахассислардир.

Юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва ускуналар ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш мақсадида 65 нафар мутахассис Навоий, Тошкент ва Талимаржон ?ЭСларидаги ўқув марказларида янги комбинацияланган циклли газ турбинаси қурилмаси ускуналарини ишлатиш бўйича малака ошириш ва сертификатлашдан ўтди.

2019 йил сентябрь ойидан бошлаб «Hyundai Engineering» мутахассислари Тахиатош ?ЭСда янги энергия блокларини ишлатиш бўйича маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш қаратилган назарий ва амалий машғулотларни олиб бормоқда.

Бундан ташқари, Тахиатош аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун замонавий даволаш-диагностика маркази ва тикувчилик цехи лойиҳаси қурилишини якунламоқда. Ушбу қўшимча лойиҳаларнинг умумий қиймати 19 миллиард сўмдан ошади. Марказ очилиши билан 62 та янги иш ўрни яратилади.

?нвестицион лойиҳаларни амалга ошириш билан бир қаторда компания инновацион энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш бўйича ҳам муҳим ишларни амалга оширди.

Замонавий компьютер технологияларининг моддий-техник базасини янгиланиши билан маҳаллий сервер тармоғининг ускуналари тўлиқ ишга туширилди. Корхонанинг маъмурий биноларида қуёш батареялари тўплами ўрнатилган. Бундан ташқари, ёнилғини тежаш учун қуёш сув иситгичларида ва ёритиш мосламаларида сенсорли датчиклар ўрнатилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net