ҚОЗОН, 27 январь, /“Дунё” АА/. Ўзбекистонлик талаба Камолиддин Бобохонов "Татаристон йил талабаси – 2019" ғолиби бўлди. Бу ҳақда “Татар-информ” манбасига асосланиб “Дунё” АА мухбири хабар бермоқда.
Камолиддин Қозондаги ?жтимоий-фалсафий фанлар ва оммавий коммуникациялар институтида таҳсил олади.
Маълумот ўрнида, “Йил талабаси” деб топилган иқтидор эгаси таълимни дунёнинг исталган университетида давом эттириш имконига эга бўлади.