Ташқи ишлар вазири Европа ?ттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили билан телефон орқали мулоқот қилди

05.05.2020 13:54

ТОШКЕНТ, 5 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан Европа ?ттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа ?ттифоқи Комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел ўртасида телефон мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Суҳбат чоғида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни фаоллаштиришга аҳамият қаратилди.

Минтақада муштарак ва барқарор ривожланиш бўйича «Европа ?ттифоқи – Марказий Осиё» вазирлар конференцияси жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон билан Европа ?ттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнининг яқин фурсатларда якунланишига, унинг олий даражадаги учрашув чоғида қабул қилинишига ишонч билдирди.

Европа ?ттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ва кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади.

Музокарада икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу соҳаларда шерикликни чуқурлаштириш, хусусан, иқтисодий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишдан ҳар икки томон бирдек манфаатдор экани билдирилди. Бу COVID-19 билан боғлиқ ҳозирги шароитда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Ўз навбатида, Европа ?ттифоқи вакили Ўзбекистонда иқтисодиётни эркинлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар Европа бизнеси ва инвестицияларини кенг жалб қилиш имконини беришини таъкидлади.

Жозеп Боррел мамлакатимиз раҳбарияти томонидан COVID-19нинг тарқалишига чек қўйиш, пандемиянинг салбий оқибатларига қарши кураш бўйича олиб борилаётган миллий ва минтақавий чораларни юқори баҳолади.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net