«Tashkent Law Spring» халқаро форумида Саудия Арабистони делегацияси иштироки масаласи муҳокама қилинди

28.02.2020 11:55

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Хешам Мешаал ал-Сувайлем билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчи вазирликка ташрифи чоғида унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Жорий йил 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Tashkent Law Spring» II халқаро юридик форумида Саудия вакилларининг иштироки масаласи муҳокама қилинди.

«Tashkent Law Spring» II халқаро юридик форуми Марказий Осиёда юриспруденция соҳасида ўтказилиши анъанага айланиб бораётган йирик халқаро тадбирдир.

Форум жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида иккинчи бор ўтказилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net