Талабалар Япониянинг туризм соҳасидаги тажрибасини ўрганди

12.02.2020 13:51

ТОШКЕНТ, 12 февраль, /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ташкил этилган Ёшлар туризм жамоатчилик кенгашининг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетидаги фаол аъзо талабалари университетда Япония Туризм бюроси вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Учрашув доирасида туризм бўйича япониялик экспертлар томонидан ўқув-амалий машғулотлар ташкил этилди.
Машғулотларда университетнинг туризм йўналишида ўқийдиган талабалари қатнашди ва ўз билимини мустаҳкамлади. Ёшлар гуруҳларга бўлиниб, Ўзбекистоннинг туристик ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган турпакет лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича иш олиб борди.

Қизиқарли ўтган тадбирда япониялик экспертлар талабалар билан туризм соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди ҳамда уларнинг саволларига батафсил жавоб берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net