Таиланддан муносабат: Ўзбекистон-Германия видеомулоқоти Е? давлатларининг Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган инт

13.03.2021 13:46

ТОШКЕНТ. 13 март. /“Дунё” АА/. “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель ўртасидаги мулоқот Германия тимсолида бутун Европа ?ттифоқи давлатларининг Ўзбекистон билан сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган интилишини яна бир бор намоён этди”, - деб таъкидлади “Дунё” АА мухбирига берган интервьюда Жануби-Шарқий Осиё Олий таълим муассасалари ассоциацияси бош котиби Ниннат Оланворавут.

 Ўзбекистоннинг Европа давлатлари орасидан айнан Германия билан юқори даражада ўтказилаётган мулоқотлари давомийлигининг асосий сабаби, ўйлашимча, фақатгина ушбу давлатнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти учун эмас, балки бу орқали Ўзбекистон томони бутун дунё мамлакатларига ўз сиёсатининг айнан Германия каби очиқлиги ва шаффофлигини, қонун устуворлиги ва инсон қадр-қимматини энг юқори ўринга қўйишга интилишини намойиш этиш мақсади кўзланган, - деб фикрини давом эттирди эксперт. - Шунингдек, сўнгги 4-5 йил давомида Ўзбекистон Президенти томонидан мамлакатни барқарор ривожланишига эришиш йўлида олиб борилган изчил сиёсатни Европа давлатлари орасида инсон ҳуқуқларининг етакчи ҳимоячиси, минтақа иқтисодиётининг локомотиви ҳисобланган Германия томонидан тан олиниши сифатида баҳолайман.

Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш истагида бўлган барча европалик тадбиркорларга ўзига хос туртки бўлади, деб ҳисоблайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net